date
views 3 100

Бугун «Насаф» сафарда «Андижон» билан, «Пахтакор» эса ўз уйида «Динамо» билан ўйнайди

Бугун «Насаф» сафарда «Андижон» билан, «Пахтакор» эса ўз уйида «Динамо» билан ўйнайди
Бугун 18 апрель куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тур баҳсларига старт берилади.

Куннинг дастлабки ўйинида Рўзиқул Бердиев қўл остидаги Қаршининг «Насаф» клуби «Андижон» майдонига сафар қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган турда қаршиликлар ўз майдонида «Навбаҳор»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. «Андижон» эса Тошкентнинг «Бунёдкор» клубига ютқазганди (0:1).

Мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган Шота Арвеладзе бошлиқ «Пахтакор» ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо» жамоасини синовдан ўтказади. Беллашув соат 18:15 да старт олади.
Маълумот учун, сўнгги турда «шерлар» меҳмонда кечган баҳсда «Сурхон» билан дуранг ўйнаган бўлса (0:0), «Динамо» клуби эса «Сўғдиёна»ни енгганди (1:0).

Куннинг сўнгги баҳсида 9 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 2-ўринда бораётган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси сафарда «Бухоро»га қарши майдонга тушади. Ўйин соат 19:15 да бошланиши белгиланган.
Таъкидлаш жоиз, 4-турда «Локомотив» клуби ОКМКни таслим қилганди (2:1). Бухороликлар эса Қўқонда «Қўқон-1912» устидан ғалаба қозонганди (3:1).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун «Насаф» сафарда «Андижон» билан, «Пахтакор» эса ўз уйида «Динамо» билан ўйнайди