Шунқор Абдурасулов ироқлик рақибини мағлубиятга учратди

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
19 апрель, жума куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олди.
Мусобақанинг дастлабки кунида ўзбекистонлик боксчилар орасида Шунқор Абдурасулов (-64 кг) биринчи бўлиб рингга кўтарилди. Унга ироқлик Кадим ал-Эзире рақиблик қилди. Шунқор рақибини мағлубиятга учратиб, иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Маълумот учун, Абдурасуловга кейинги босқичда покистонлик Маъсуд рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун эркаклар ўртасида -69 кг вазн тоифаси вакили Бобоусмон Ботуров ҳам рингга кўтарилади. У мўғулистонлик боксчи Баярку Ганбаатар билан жанг қилади. Беллашув Тошкент вақти билан тахминан соат 16:15 да старт олади
Аёллар ўртасида эса ўзбекистонлик Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) шри-ланкалик Кришмига қарши рингга кўтарилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!19 апрель, жума куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олди.

Изоҳлар 0
…