17:30 / 20.04.2019
2 659

Блогер минбари: «Насаф» нега кетма-кет мағлуб бўлмоқда?

Блогер минбари: «Насаф» нега кетма-кет мағлуб бўлмоқда?
Қашқадарё вилоятининг том маънода фахрига айланган севимли футбол жамоа «Насаф» сўнгги пайтларда бир неча футбол клублари билан майдонда тушмоқда.

Ўз навбатида «Насаф» тактикаси ҳақида тўхталиб ўтсак.
Жамоанинг маҳоратли ўйинчилари ва ҳужум шиддати кўпинча ғалабага сабаб бўлади. Ўйин олди тайёргарлик ишлари бош мураббий Рўзиқул Бердиев томонидан аъло даражада олиб борилади. Аммо шунга қарамай сўнгги 3 ўйинда жамоанинг мағлубиятга учрагани ижтимоий тармоқларда ҳам кўплаб муҳокама ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Ўйинлар ҳақида гаплашсак.
1- ўйин.
Жорий йилнинг 5-апрел санасида Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасига қарши бошланди.
Пахтакор стадионида бўлиб ўтган беллашувнинг 26-дақиқасида «Насаф» дарвозаси ишғол этилди. 1:0
53-дақиқада ҳисоб тенглашди. 1:1
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 6 дақиқа «Насаф»ни мағлубиятга етаклади. 2:1

Агар ўйинчилар шу 6 дақиқани қўшиб бериш учун имконият яратмаганда ҳисоб тенг бўларди.
Бизнингча ўйинда «Аждарлар»га шижоат етишмади. Футболда шижоат ва дадиллик бўлмаса ғолиблик ҳақида ўйлашнинг ўзи кулгули.

Бош мураббий ўйин ҳақида нима деди?
«Пахтакор» – «Насаф» учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳакамларнинг ҳаракати бугунги ўйинга мос келмаcлигини айтиб ўтди.

Афсуски, жамоамиз фақатгина бу мағлубият билан чекланмади.
2- ўйин.
12 апрель Cоcа-cоlа Суперлигасининг 4-турига старт берилди.«Насаф» – «Навбаҳор»
Ўз майдонида «Навбаҳор»ни кутиб олган «Насаф»да ғолибликка имконият жуда катта эди.
Ҳаттоки, ўйинни томоша қилган мухлислар ўйинни диққат билан кузатди ва ғалабага ишонди.
Аммо бу ишонч «аждарлар»га камлик қилди.
Ўйиннинг 30-дақиқасида «Насаф» дарвозаси рақиб жамоа томонидан ишғол этилди ва бу оxирги гол сифатида «Навбаҳор»га ғолибликни келтирди.

Ўйиндан жиддий норози бўлганлар ҳам бор.
Учрашувни томоша қилгани келган мухлислар ўриндиқларнинг тозаланмаганлиги бўйича ижтимоий тармоқларга суратлар жойлади ва бу кўпчиликнинг ғазабига дучор бўлди.
Бош мураббий Рўзиқул Бердиев жамоа у кутган ўйинни намойиш эта олмаганини таъкидлади.

3- ўйин.
Cоcа Cоlа Суперлига 5-тур. «АНДИЖОН» — «НАСАФ»

Ғалабага умид борми?
«Насаф»нинг кетма-кет икки мағлубияти учинчи ғалабага замин яратади деганлар жуда кўп бўлди.
Аммо ўз навбатида «Андижон» жамоасининг тайёргарлигини ҳам инобатга олиш зарур.

Ўйиндан аввал Андижон вилояти ҳокими ўз футболчилари билан бирга эканлигини ва улар ғолибликка эриша олса автомашина совға қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бу футболчиларга катта шижоат ва ғолиблик сари йўл очди.

Аммо иккита мағлубиятдан сўнг, руҳан эзилган «Насаф»нинг 3-ўйинда ғолибликка эришиши амримаҳол эди.
Учрашувга қўшимча дақиқалар қўшиб берилишига қарамай «Насаф» яна мағлубиятга учради.«Андижон» – «Насаф» 3:1.

Бош мураббий Рўзиқул Бердиев:
- Кетма-кет учинчи мағлубиятни қабул қилиб олдик. Мана шу руҳий вазиятдан чиқиб кетишимиз керак. Жамоамиздаги ёш ўйинчилар ўсиши керак.

P/S: Қаршининг «Насаф» футбол клубига доимо ғалабалар ярашган.
Жамоа тарихига назар солсак, кўпинча бизнинг футболчилар қатор учрашувларда устун эканини исботлаган.
Футболда ягона қоида бор. Ғолиблик ёки мағлублик.
Бу майдонда тушган иккала жамоадан бирига насиб қилади.
«Насаф»нинг кетма-кет мағлуб бўлишининг сабабини мухлислар яхши билишади. Бу ҳақда тўлиқ гапириш фикридан йироқмиз.
Жамоада ёш ва тажрибали футболчилар кўп. Фақат уларнинг истеъдодини тўғри шакллантириш керак. Олдинда ўйинлар жуда кўп. Ҳар бир қашқадарёлик бу учрашувларда жамоанинг ғолиб бўлишини интиқлик билан кутади.
Ўйлаймизки, энди «Насаф» бизни уялтирмайди.
Дилшод НАБИЕВ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Блогер минбари: «Насаф» нега кетма-кет мағлуб бўлмоқда?