Испания чемпионатининг 34-туридан ўрин олган “Атлетико” – “Валенсия” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Ванда Метрополитано”да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ Альваро Мората мадридликларни олдинга олиб чиқди. Бунга меҳмонлар 36-дақиқада Кевин Гамейронинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришди.
Иккинчи бўлим дебюти ҳам мезбонларга омадли келди, Антуан Гризманн 49-дақиқада жамоасининг иккинчи голини урди. Шундан сўнг “Валенсия” футболчилари катта куч билан олдинга ўтишди ва бу 77-дақиқада ўз самарасини берди, Дани Парехо пенальтини аниқ бажариб, яна мувозанатни тиклади.
Бироқ орадан кўп вақт ўтмай Анхель Корреа узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, “матрасчилар”га ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.
Шу тариқа, “Атлетико” очколарини 71 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринда қолди ва “Барселона”нинг чемпионлик масаласи кейинги турларга қолди. “Валенсия” (52) эса тўртинчи ўринга кўтарилиб олиш имкониятни йўққа чиқарди.
Атлетико – Валенсия 3:2 (1:1, 2:1)
Голлар: 1:0 – 9 Мората, 1:1 – 36 Гамейро, 2:1 – 49 Гризманн, 2:2 – 77, пенальти Парехо, 3:2 – 81 Корреа.
Атлетико – Облак, Хуанфран, Годин, Филипе Луис (Корреа, 64), Савич, Родри Эрнандес, Коке, Сауль, Лемар (Парти, 71), Гризманн, Мората (Арьяс, 84).
Валенсия – Нето, Диакаби, Гарай, Гайя, Коклен, Васс, Гедеш (Собрино, 59), Солер, Парехо, Санти Мина, Гамейро.
Огоҳлантиришлар: Солер (22), Мората (47), Филипе Луис (56), Собрино (73), Сауль (76).
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади