12:30 / 25.04.2019
3 647

Роналду «Ювентус» учун трансферлар рўйхатини тузди

Роналду «Ювентус» учун трансферлар рўйхатини тузди
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду раҳбарият билан клубнинг ёзги трансфер режаларини муҳокама қилди, деб маълум қилди Corriere dello Sport'га таяниб Kun.uz.

Манбага кўра, муҳокама давомида португалиялик ҳужумчи қайси футболчилар кейинги мавсумда жамоани кучайтиришга ва Чемпионлар лигасида муваффақият қозонишда ёрдам беришга қодир деб ҳисоблашини айтиб, камида 6 нафар футболчининг номини санаб ўтган.

Роналду келтирган рўйхатда биринчи бўлиб унинг ҳамюрти – «Бенфика» ҳужумчиси Жоау Фелиш қайд этилган. Шунингдек, Криштиану «Реал»даги собиқ жамоадошларидан Рафаэль Варан ва Иско вариантларини таклиф этган. Қолаверса, у «Рома»дан ҳимоячи Костас Манолас, «Фиорентина»дан ҳужумчи Федерико Кьеза ва «Лион»дан яримҳимоячи Тангуй Ндомбелени трансфер қилишни маслаҳат берган.

Қайд этилишича, Роналду раҳбарият вакиллари билан учрашувдан олдин ушбу номзодлар борасида бош мураббий Массимилиано Аллегри билан ҳам маслаҳатлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ювентус» учун трансферлар рўйхатини тузди