07:47 / 26.04.2019
2 998

Чемпионлар Лигасининг янги формати таклиф қилинди

Чемпионлар Лигасининг янги формати таклиф қилинди
Европа футбол клублари уюшмаси (ECA) раҳбари, «Ювентус» президенти Андреа Аньелли ташкилотнинг барча аъзоларига Чемпионлар Лигасида 2024 йилдан кейинги ўзгаришлар режаси ҳақидаги хатни жўнатган.

Журналист Мартин Циглер хабарига кўра, ECA Чемпионлар Лигасининг янги форматини таклиф қилмоқда. Унга кўра, лига бир неча дивизионларга ажратилади. Энг юқори дивизионда фақат топ-клублар беллашади, натижада, унинг томошабоплиги ошади. Бундан ташқари, Чемпионлар Лигаси саралаши миллий чемпионатлардаги натижаларга боғланмайди. Юқори дивизион жамоалари миллий чемпионатдаги ўрнидан қатъий назар, келаси мавсумда ҳам Чемпионлар Лигасида иштирок этаверади.

Аввалроқ, ECA Чемпионлар Лигаси ўйинларини дам олиш кунларига, миллий чемпионат баҳсларини эса ҳафтанинг ўртасига кўчирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар Лигасининг янги формати таклиф қилинди