date
views 2 644

"Тоттенхэм" Лондон дербисида мағлубиятга учради (видео)

"Тоттенхэм" Лондон дербисида мағлубиятга учради (видео)
Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" – "Вест Хэм" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"да кечган баҳсда "Тоттенхэм" меҳмонларга мағлубиятга учради.

Учрашувда кутилмаганда меҳмонлар фаолроқ бўлишди ва “шпорлар” дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни ярата олишди. Учрашувнинг 67-дақиқасида Микаил Антонио жарима майдонида тўпни қабул қилиб олди ва аниқ зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди.

Қолган вақтда майдон эгалари вазиятни ўнглай олишмади ва муҳим очколарни қўлдан чиқаришди.
Шу тариқа, "Тоттенхэм" 70 очко билан учинчи ўринда қолди. "Вест Хэм" () эса 11-поғонада бормоқда.

Тоттенхэм – Вест Хэм 0:1 (0:0, 0:1)
Гол:
0:1 – 67 Антонио.
Тоттенхэм – Льорис, Фойт, Алдервейрелд, Дэвис, Роуз (Янссен, 77), Лукас Моура (Льоренте, 66), Алли (Ваньяма, 85), Эриксен, Дайер, Санчес, Сон Ҳин Мин.
Вест Хэм – Фабианьски, Фредерикс, Масуаку, Диоп, Райс, Фелипе Андерсон, Антонио, Снодграсс (Обианг, 77), Нобл (Огбонна, 85), Арнаутович (Перес, 80), Бальбуэна.
Огоҳлантиришлар: Снодграсс (26), Фредерикс (86).

Антонионинг голини томоша қилинг:
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Тоттенхэм" Лондон дербисида мағлубиятга учради (видео)