
Бугун Англия Чемпионшип лигаси 45-туридан ўрин олган "Лидс" - "Астон Вилла" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 72-дақиқасида меҳмонлар вакили майдон марказида йиқитилди. Шунга қарамай "Лидс" футболчилари ўйинни тўхтатишмади ва ҳужумга ўтиб гол уришди. Гол урилиши билан "Астон Вилла" футболчилари гол муаллифи Матеуш Клихга ташланиб кетишди.
Бош ҳакам Жон Терри бошчилигидаги жамоа вакили Анвар Эл Газига қизил карточка кўрсатди. "Лидс" устози Марсео Бьелса ўз шогирдларига қимирламай туришларини буюрди ва "Астон Вилла" осонгина ҳисобни тенглаштирди. Фақатгина ҳимоячи Понтус Янссон буйруққа қулоқ солмади.
Қуйида ушбу вазиятни тўлиқ томоша қилинг.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар