15:00 / 30.04.2019
3 428

«Пахтакор»нинг «Персеполис»га қарши ўйини вақти ўзгарди

«Пахтакор»нинг «Персеполис»га қарши ўйини вақти ўзгарди
Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Персеполис» ўйини вақти ўзгартирилди, деб хабар беради Тошкент клубининг матбуот хизмати.
6 май куни ўтказиладиган беллашув соат 20:00да бошланиши белгиланган эди. Энди эса у 18:00га кўчирилган.

«Пахтакор» клуби матбуот хизмати бу ўзгаришга «ўйинга кўпроқ мухлислар келиши, ёш ишқибозларга ўйиндан сўнг қайтишларида қулайроқ бўлишини» сабаб қилиб келтирган.

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» ОЧЛ гуруҳида 4 тур натижаларига кўра, 5 очко билан 3-ўринда, «Персеполис» эса 4 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор»нинг «Персеполис»га қарши ўйини вақти ўзгарди