23:56 / 04.05.2019
2 910

"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна"дан устун келди (видео)

"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна"дан устун келди (видео)
Ҳозиргина Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Намангадаги янги таъмирдан чиқарилган "Навбаҳор" марказий стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Славко Лукич ҳамда Александр Касянлар (2 та) томонидан киритилган голларгга меҳмонлар сафида Санжар Рашидов бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа "лочинлар" ҳисобидаги очколар сони 11 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Жиззахликлар эса 6 очко билан 11-поғонада қолишди.

"Навбаҳор" – "Сўғдиёна" - 3:1
Голлар:
Лукич (8), Касьян (18, 32) - Рашидов (90)

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Славко Лукич, 6.Остон Ўрунов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 11.Александр Касьян, 15.Обид Жўраебоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 30.Абдужамол Исроилов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 70.Аббос Ғуломов.
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 25.Мирзоҳид Маматхонов, 4.Азиз Ибрагимов, 8.Шаҳзод Шайманов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Элман Тагаев, 22.Игорь Голбан, 29.Хожиакбар Юнусов, 55.Ғиёсжон Комилов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов, 5.Кахи Махарадзе, 7.Санжар Рашидов, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Достон Тошматов, 18.Шерзод Шакиров, 77.Даниел Насриддинов, 91.Никола Милинкович, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 6.Нуриддин Ҳасанов, 8.Сирож Мелиев, 9.Ойбек Нурматов, 11.Изатилла Абдуллаев, 21.Саҳоб Рашидов, 28.Даврон Умиров, 32.Диан Талхатов.

Касьяннинг 18-дақиқадаги урган голи:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна"дан устун келди (видео)