Темур Кападзе «Локомотив» билан шартнома имзолади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Темур Кападзе «Локомотив» билан шартнома имзолади

Спорт 2-01-2015, 13:55 1 036
Темур Кападзе «Локомотив» билан шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида фаолиятидаги кетма-кет тўртинчи қитъа чемпионатига йўл олишидан аввал, Тимур Кападзе “Локомотив” билан шартнома имзолади. Бу ҳақида “lokomotiv.uz”га асосланиб “kun.uz” маълум қилади .

Бу шартнома неча йилга ва қандай шартлар асосида тузилгани маълум қилинмаган.

Маълумот учун, фаолиятини “Нефтчи” ўринбосарлари сафида, ҳужумчи амплуасида бошлаган ушбу футболчи, 2002 йилдан бошлаб, “Пахтакор” сафида ўйнай бошлаган. Шу йилнинг ўзидаёқ терма жамоадаги дебютини нишонлаган Кападзе, 2008 йил эркин агент сифатида “Бунёдкор” таркибидан жой олди. Осиё Кубоги – 2011даги муваффақиятдан кейин уни Жанубий Кореянинг “Инчхон Юнайтед” жамоаси ўз таркибига қўшиб олди. 2012 йилда ярим мавсум “Шаржа” жамоасида фаолият юритган фарғоналик футболчи, 2012 йил “Актобе” либосини кийган эди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдинроқ “Олмалиқ” яримҳимоячиси Санжар Шоаҳмедов ва “Бунёдкор” футболчиси Олег Зотеев ҳам “Локомотив” жамоасига ўтишганди.
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.