“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 37-турида “Лестер” (1:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Мен ўйин аввалида “Лестер”дан кўпроқ ҳужум қилишини кутгандим. Рақиб эса чуқур ҳимоявий ўйин услубини танлади. Биз эса иккала бўлимда ҳам жуда яхши ўйин намойиш қилдик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик.
Кўпчилик “Ливерпуль”нинг чемпионликга лойиқ эканлигини ва улар якунда бундай номга сазовор бўлишини айтишарди. Айниқса, ОАВ бу борада фаол бўлди. Биз эса хатоларимизни тўғриладик, очколаримизни тўплашда давом этдик. Охирги турда “Брайтон” билан жуда муҳим ўйин кутмоқда. Рақиб осон эмас. Улар “Арсенал” билан ажойиб ўйин кўрсатди. Шундай экан, сўнгги турда ҳам бўшашмаслигимиз лозим.
Биз АПЛ чемпионлиги учун яқин келдик. Бундан фойдаланиб қолиш учун майдонга чиқамиз”, - дейди Гвардиола Sky Sports нашрига. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда