03:47 / 08.05.2019
3 686

"Ливерпуль" "Энфилд"да "Барселона"га жавобсиз 4 та гол урди ва финалга йўл олди (видео)

"Ливерпуль" "Энфилд"да "Барселона"га жавобсиз 4 та гол урди ва финалга йўл олди (видео)
Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Ливерпуль" – "Барселона" учрашуви ўз якунига етди. "Энфилд" стадионида бўлиб ўтган баҳсда қизилларнинг қўли баланд келди.

Учрашув кутилганидек кескин курашлар остида бошланди, майдон эгалари 7-дақиқадаёқ олдинга ўтиб олишди. Жордан Хендерсоннинг зарбасидан сўнг тер Стеген тўпни қайтариришга эришди, қайтган тўпни Дивок Ориги бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.

Шундан кейин меҳмонлар фаолликни оширишди ва мерсисайдлар жарима майдони атрофида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари қатор ҳужумлар билан бошлашди ва бу ўз самарасини бермай қолмади. 54-дақиқада Трент Александер-Арнолд ўнг қанотда тўпни олиб қўйди ва жарима майдонига узатмани амалга оширди, у ерда Жоржиньо Вейналдум кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Орадан кўп ўтмай мезбонлар учинчи голни уришди, Жердан Шакири ўнг қанотдан ҳаволатиб узатма амалга оширди, уни Вейналдум боши билан тўққизлик бурчакка аниқ йўналтирди.

79-дақиқада "Ливерпуль" футболчилари тўртинчи голни уришди. Алексанед-Арнолд бурчак зарбасини айёрона тарзда бажариб, жарима майдони ичидаги Оригига ташлаб берди. Ўз навбатида Дивок яқин масофадан тўпни дарвозага “михлаб” қўйди. Қолган вақтда каталонлар кучли босимни ташкил қилишди, бироқ дарвозани ишғол қилиш уларга насиб этмади.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари икки ўйин натижасига кўра финалга йўл олишди.

Чемпионлар лигаси
1/2 финал, жавоб баҳси
Ливерпуль Англия – Барселона Испания 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар:
1:0 – 7 Ориги, 2:0 – 54 Вейналдум, 3:0 – 56 Вейналдум, 4:0 – 79 Ориги.

Ливерпуль – Алиссон, Робертсон (Вейналдум, 46), Матип, ван Дейк, Александер-Арнолд, Хендерсон, Фабиньо, Шакири (Старридж, 90), Милнер, Мане, Ориги (Гомес, 85).
Барселона – тер Стеген, Альба, Лангле, Серджи Роберто, Пике, Коутиньо (Нелсон Семеду, 60), Ракитич (Малком, 80), Видаль (Артур, 75), Бускетс, Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (11), Бускетс (45), Ракитич (53), Матип (66), Нелсон Семеду (75).

Илк ўйин – 0:3


"Ливерпул"нинг тўртинчи голини томоша қилинг:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ливерпуль" "Энфилд"да "Барселона"га жавобсиз 4 та гол урди ва финалга йўл олди (видео)