U-16 Осиё чемпионати саралаш мусобақасига қуръа ташланди

U-16 Осиё чемпионати саралаш мусобақасига қуръа ташланди
Фото: «Ufa.uz»
Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси штаб-квартирасида U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг «B» гуруҳида Ҳиндистон, Баҳрайн ва Туркманистонга қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Саралаш ўйинлари шу йилнинг сентябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтади. 11та гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган терма жамоалар қаторида 4та энг яхши кўрсаткичга эга иккинчи ўрин соҳиблари ҳам Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар