09:29 / 11.05.2019
2 563

"Насаф" Қаршида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади

"Насаф" Қаршида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Насаф" – "Қизилқум" учрашуви ўз якунига етди. Қаршида бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар даҳлсиз қолди. Иккинчи бўлим дебютида меҳмонлар стандарт вазиятни голга айлантиришди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Мурод Бобожонов боши билан дарвозага аниқ йўллади.

Бироқ майдон эгалари бунга тезда жавоб қайтаришди, 51-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев боши билан аниқ зарба йўллаб, мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, қаршиликлар очколарини 11тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилишди. “Қизилқум” (9) эса 9-поғонага кўтарилди.

"Насаф" – "Қизилқум" 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар:
0:1 – 49 Бобожонов, 1:1 – 51 Муртазоев.

“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Азизжон Ғаниев, 8. Дилшод Саитов, 9. Хумоюн Муртазоев, 17. Дониёржон Нарзуллаев (77. Ойбек Бозоров, 46), 18. Бобир Давлатов (27. Ислом Рашидхонов, 80), 19. Сардор Абдураимов, 20. Ислом Кенжабоев (14. Шароф Мухитдинов, 70), 28. Хуршидбек Мухторов, 92. Умарбек Эшмуродов.

“Қизилқум”: 22. Артем Макосин, 4.Эркин Бойдуллаев, 7.Муродбек Бобожонов (10. Алишер Саноев, 62), 17. Салим Мустафоев, 18. Элдор Бойматов, 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 30. Элгужа Григалашвили (19. Миржалол Қосимов, 82), 36. Хуршиджон Олимов (9. Ҳумоюн Абдуалимов, 85), 44. Мақсуд Каримов, 99. Ариагнер Смит Медина.
Огоҳлантиришлар: Убайдуллаев 38, Абдуалимов 89, Ғаниев 90+3, Смит 90+4.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" Қаршида "Қизилқум" билан дуранг ўйнади