00:19 / 12.05.2019
2 723

Даврон Файзиев: "Барчасини кузга бориб сарҳисоб қиламиз"

Даврон Файзиев: "Барчасини кузга бориб сарҳисоб қиламиз"
“Динамо” – АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар устози Даврон Файзиев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Бугунги баҳс тенг курашлар остида ўтди. Лекин юзага келган хавфли вазиятлар сонини инобатга олганда бизнинг жамоамиз ғалабага кўпроқ ҳақлироқ эди ва якунда айнан биз ғалабага эришдик. Балким бугун бизнинг ўйинимиз у қадар ҳужумкор чиқмагандир.

Бу биринчи галда ҳавонинг бироз иссиқроқ экани, қолаверса иккинчи бўлимда асосан натижани сақлаб қолиш учун ҳаракат қилганимиз билан боғлиқ. Бугунги баҳсдан сўнг мусобақа жадвалида анча юқориладик. Лекин ҳали олдинда ўйинлар кўп. Айни дамда таркибимизда йўқотишлар ҳам бор. Асосийси мавсумни барқарор ўтказиш лозим, қолганини эса кузга бориб сарҳисоб қиламиз, - деди мутахассис.

Манба: pfl.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даврон Файзиев: "Барчасини кузга бориб сарҳисоб қиламиз"