Президент Владимир Путин Россиянинг энг яхши хоккейчиларидан бири ҳисобланади, деб киноя билан ёзади Meduza. Путин битта ўйин давомида ўртача 3,6 шайба киритади — хоккейчи Александр Овечкиннинг кўрсаткичларидан ҳам яхшироқ.
Владимир Путин 10 май куни Сочида «Легенди хоккея» жамоаси сафида Тунги хоккей лигаси жамоасига қарши ўйнади. Рақиблар ўзини президентга халал беришга уринаётгандек ҳам тутмаган ҳатто. Мана, ўзингиз кўринг:
защитник Ротенберг Б. кажется чуток недорабатывает в обороне pic.twitter.com/9fmwC5CrEt
— эчпочмак и комбикорм (@kocizum) May 10, 2019
«Легенди хоккея» 14:7 ҳисобида ғалаба қозонган. Президент ҳаммадан кўра кўпроқ шайба киритган, лекин айнан қанча киритгани аниқ эмас. Россия ахборот агентликлари 10 та шайба киритилган, деб хабар берган бўлса, Кремль тўққизта, Тунги хоккей лигаси эса 8 та шайба киритилгани ҳақида хабар қолдирган.
Ўйин якунига етганидан сўнг Россия президент трибунадагиларни олқишлаб борт бўйлаб ўтаётганида, қизил гиламни кўрмай қолган ва қоқилиб йиқилган. Хоккейчилар Вячеслав Фетисов ва Валерий Каменский Путинга туришга ёрдам бериб юборган.
Он упал pic.twitter.com/f2PPN5vz2f
— Roustem Adagamov (@adagamov) May 10, 2019
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди