11:17 / 12.05.2019
3 216

Бугун АПЛда чемпионлик тақдири ҳал бўлади: Юрген Клопп ёхуд Хосеп Гвардиола...

Бугун АПЛда чемпионлик тақдири ҳал бўлади: Юрген Клопп ёхуд Хосеп Гвардиола...
Бугун Англия премьер-лигасида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади. Эътиборлиси, дунёнинг энг томошабон лигасида чемпионлик интригаси сўнгги тургача сақланиб қолди.

Айни дамда “Манчестер Сити” 95 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Бироқ, ундан кейинги поғонани эгаллаб турган “Ливерпуль” ҳисобида 94 очко бор ва мерсисайдликларни пешқадамдан бор йўғи 1 очко ажратиб турибди, холос.

Сўнгги турда Хосеп Гвардиола жамоаси сафарда “Брайтон” меҳмони бўлса, Юрген Клопп шогирдлари “Энфилд”да “Вулверхэмптон” қаршилигини синдиришга ҳаракат қилишади. Бугун АПЛнинг барча ўйинлари бир вақтда – 19:00да бошланади.

Премьер-лига 38-тур

12/05/2019, 19:00
Брайтон - Манчестер Сити
Стадион: The American Express Community Stadium
Бош ҳакам: Michael Oliver

12/05/2019, 19:00
Ливерпуль - Вулверхэмптон
Стадион: Anfield
Бош ҳакам: Martin Atkinson

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун АПЛда чемпионлик тақдири ҳал бўлади: Юрген Клопп ёхуд Хосеп Гвардиола...