
“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Вадим Абрамов қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Одатдагидек биринчи бўлимни яхши ўтказдик ва одатдагидек иккинчи бўлимни кўнгилдагидек бошлай олмадик. Натижада гол ўтказиб юбордик. Голдан кейин бироз асабийлашдик. Лекин натижани ўзимиз томонга ўзгартира олдик ва ғалаба қозондик. Йигитлардан майдонда борларини бериб ҳаракат қилишганидан мамнунман.
«Қўқон-1912» яхши жамоа. Бугун тенг кучга эга рақиблар ўйнади. Гарчи биз ғалаба қозонган бўлсакда, меҳмонлардан ўйин борасида устунлик қила олдик, дея олмайман. Балки «Қўқон-1912»га ҳали ҳам ўз уйида ўйнай олмаётгани руҳий томондан таъсир қилаётгандир?!
Манба: fcbunyodkor.com «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар