date
views 2 445

“Реал” сафарда “Реал Сосьедад”га имкониятни бой берди (видео)

“Реал” сафарда “Реал Сосьедад”га имкониятни бой берди (видео)
“Реал” клуби сафарда “Реал Сосьедад” билан баҳс юритди. “Аноэта” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Дастлаб меҳмонлар 6-дақиқада Браим Диаснинг голидан сўнг олдинга ўтиб олишди. Бироқ 26-дақиқада Микел Мерино мувозанатни тиклади.

Бунинг устига 39-дақиқада мадридликлар бир киши кам бўлиб қолишди, Хесус Вальехо дарвоза томон кетаётган тўпни қўллари билан қайтариб қолди ва тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Аммо Виллиан Жозенинг пенальтидан йўллаган зарбасини Тибо Куртуа бартараф этди.

Иккинчи бўлимда ҳам мезбон фаол бўлишди ва бу ўз самарасини берди. 57-дақиқада Хосеба Сальдуа сан-себастианликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан ўн дақиқа ўтиб, Андер Барренечеа жамоасининг учинчи голини урди.

Ўйин якунланиши арафасида қаймоқранглилар бироз фаолликни оширишди, бироқ рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.
Шу тариқа, “Реал” 68 очко билан 3-ўринда қолди.

Реал Сосьедад – Реал Мадрид 3:1
Голлар:
0:1 – 6 Браим Диас, 1:1 – 26 Мерино, 2:1 – 57 Сальдуа, 3:1 – 67 Барренечеа.
Реал Сосьедад – Рульи, Морено, Муньос, Сальдуа (Янузай, 68), Льоренте, Пардо (Ильярраменди, 77), Мерино, Субельдия, Ойарсабаль, Барренечеа (Хуанми, 87), Виллиан Жозе.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Марсело, Вальехо, Начо, Кроос, Иско (Модрич, 56), Браим Диас (Васкес, 65), Каземиро, Асенсио (Винисиус Жуниор, 76), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Карвахаль (42), Субельдия (59), Каземиро (75).
Четлатиш: Вальехо (39).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” сафарда “Реал Сосьедад”га имкониятни бой берди (видео)