12 май, якшанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 36-тури доирасида 5 та учрашув бўлиб ўтди.
Карло Анчелотти қўл остидаги «Наполи» клуби меҳмонда СПАЛга қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 49-дақиқасида неаполликлар ярим ҳимоячиси Маркес Лоурейро Аллан рақиб дарвозасига гол урган бўлса, 84-дақиқага келиб СПАЛ аъзоси Андреа Петаня 11 метрлик жарима зарбасидан Алекс Мерет дарвозасини ишғол қилди (1:1). Орадан 4 дақиқа ўтиб «Наполи» ҳимоячиси Мариу Руй жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1).
Шу тариқа «Наполи» сафарда кечган баҳсда СПАЛдан устун келди ва 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Наполи» очколари сонини 76 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 2-ўринни банд қилиб турибди.
Шу куни турнинг марказий ўйинида Массимилиано Аллегри бошлиқ Туриннинг «Ювентус» клуби Клаудио Раньери бошқарувидаги Римнинг «Рома» клубига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 79-дақиқасида Рим клуби ҳимоячиси Алессандро Флоренци ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқага келиб ҳужумчи Эдин Жеко ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди (2:0).
Шу тариқа «Рома» ўз майдонида «Ювентус» устидан ғалаба қозониб, муҳим 3 очкони қўлга киритди (2:0).
Ушбу турдан кейин Раньери жамоаси 62 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритган «Ювентус» ҳисобида эса 89 очко мавжуд.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди