
Фото: «Uff.uz»
«Пахтакор» 20 май санасида Чемпионлар Лигасининг 6-турида майдонга тушади. Клуб Саудия Арабистонида «Ал Аҳли» жамоаси меҳмони бўлади.
«Ал Садд» ҳозирча нимчорак финал йўлланмасини ҳал этиб бўлган. Иккинчи йўлланма учун кураш «Ал Аҳли» ва «Пахтакор» ўртасида кечади. Жиддада Шота Арвеладзе шогирдлари дурангга эришган тақдирда ҳам навбатдаги босқич иштирокчисига айланади. Агар «Пахтакор» ғалаба қозонса ва «Ал Садд» Эронда мағлубиятга учраса, нимчорак финалга гуруҳ пешқадами сифатида йўлланмага эга чиқади.
Гуруҳда «Пахтакор» биринчи ўринни эгалласа, нимчорак финалда Қатарнинг «Дуҳайл», иккинчи поғонани қўлга киритган тақдирда эса Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» жамоасига қарши ўйинлар ўтказилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг