Мадриднинг "Реал" клуби мавсумлар оралиғида сотиб олишни режалаштирган футболчилар учун қанча маблағ сарфлаши маълум бўлди.
Marca нашри тарқатган хабарга қараганда “қироллик клуби” ёзда футболчилар сотувидан 200 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Янги футболчилар сотиб олиш учун эса ушбу маблағга яна қўшимча 100 миллион евро қўшилади.
Бироқ, агар Неймар трансферга қўйиладиган бўлса, ушбу маблағ янада ортиши мумкин. Боиси, мадридликлар 27 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олишга бор эътиборини қаратишади.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" аллақачон Родриго ("Сантос") ва Эдер Милитаоларнинг ("Порту") трансфери бўйича келишувга эришиб бўлган. Ҳозирда эса Эден Азар ("Челси") бўйича фаол музокаралар олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди