10:08 / 19.05.2019
2 942

Шаҳобиддин Зоиров грузиялик рақибини 1 раунддаёқ рингга қулатди

Шаҳобиддин Зоиров грузиялик рақибини 1 раунддаёқ рингга қулатди
Олимпиада ўйинлари ғолиби Шаҳобиддин Зоиров Данияда ташкил этилган профессионал бокс оқшомида жанг ўтказди.

Ушбу жангда ҳамюртимизга грузиялик Мишики Шубитидзе (12-13-3, 5КО) рақиблик қилди. 6 раундга мўлжалланган жанг муддатидан олдин якунланди. Ҳамюртимиз биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибидан устун эканлигини намойиш этди ва нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Зоиров проф рингдаги дебютини 5 апрель куни нишонлаган ва унда индонезиялик рақибини мағлубиятга учратганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳобиддин Зоиров грузиялик рақибини 1 раунддаёқ рингга қулатди