15:27 / 19.05.2019
2 686

«Ювентус» мураббийлиги учун асосий номзод маълум бўлди

«Ювентус» мураббийлиги учун асосий номзод маълум бўлди
Массимилиано Аллегрининг истеъфосини эълон қилган «Ювентус» бош мураббийлиги учун асосий номзод «Лацио»да фаолият кўрсатаётган Симоне Индзаги ҳисобланади. Бу ҳақда Corriere dello Sport манбаси хабар бермоқда.

Аллегри «Ювентус»ни 2014 йил ёзидан буён бошқариб келмоқда. Сўнгги беш мавсумда туринликлар узлуксиз чемпион бўлиб келишганди ва икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиқишганли, жамоа 2015 йилда «Барселона»га (1:3), 2017 йилда «Реал»га (1:4) ютқазганди.

ЕЧЛнинг жорий мавсумида бьянконерилар 1/4 финалга етиб боришди ва «Аякс» тўсиғидан ўта олишмади (1:1 ва 1:2). А Серияда жамоа мавсум якунига икки тур қолганида энг яқин таъқибчиси «Наполи»ни 13 очкога ортда қолдириб, муддатидан олдин чемпионга айланишди.

Бундан аввалги хабарларда «Ювентус» бош мураббийлиги учун номзодлар қаторида Дидье Дешам, Маурисио Сарри, Карло Анчелотти, Антонио Конте ва Маурисио Почеттино каби мутахассислар номи саналганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» мураббийлиги учун асосий номзод маълум бўлди