date
views 2 828

ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Ал Аҳли" - "Пахтакор" 2:1 (видео)

ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Ал Аҳли" - "Пахтакор" 2:1 (видео)
Хабарингиз бор кеча ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Омар Ал Сома ҳамда Абдулраҳмон Ғариблар томонидан киритилган голларга "шерлар" сафида Игорь Сергеев бир бор жавоб қайтарди.

Шу тариқа "шерлар" 8 очко билан гуруҳда қолиб кетишди. Бугунги ғалаба натижасида ўз очколари сонини 9 тага етказиб олган "Ал Аҳли" эса 2-ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга чиқди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Ал Аҳли" - "Пахтакор" 2:1 (видео)