19:55 / 25.05.2019
2 654

“Динамо” ўз майдонида “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

“Динамо” ўз майдонида “Қизилқум” билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Динамо” – “Қизилқум” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашувни меҳмонлар фаол бошлашди, 6-дақиқада мезбонлар Элгужа Григалашвилини ўз жарима майдончаларида йиқитишди. Бироқ пенальтидан грузиялик футболчи унумли фойдалана олмади.

Орадан кўп ўтмай навоийликлар ўз мақсадларига эришдилар, Григалашвили чап қанотда ҳимоячини чиройли тарзда алдаб ўтиб марказга узатмани амалга оширди. У ерда Алишер Саноев тўпни дарвозага тўғирлаб юборди.

Аммо майдон эгалари бунга тузда жавоб қайтаришди, 13-дақиқада мезбонлар стандарт вазиятни голга айлантиришди. Бурчак тўпи ўйинга киритилгач, Сардор Эминов қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўпга биринчи бўлиб етиб келган Қадамбой Нурметов мувозанатни тиклади. Танаффусга қадар икки жамоада ҳам бир қатор имкониятлар юзага келди, айниқса самарқандликлар ҳужумда жуда фаол бўлишди. Бироқ биринчи бўлимда бошқа гол бўлмади.

Иккинчи бўлим дебюти ҳам меҳмонларга омадли келди. 52-дақиқада Хуршид Олимов чап қанотдан ҳаволатиб тўпни жарима майдончасига етказиб берди. У ерда тўпни қабул қилиб олган Саноев ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда дарвозани аниқ нишонга олди.

Шундан кейин мезбонлар яна ҳужумга зўр беришди ва кетма-кет уринишлар 74-дақиқада ўз самарасини берди. Бурчакдан узатиб берилган тўпга Дилмурод Каримов боши билан зарба берди, унинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Амиржон Сафаров бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди ва мувозанатни тиклади. Қолган дақиқаларда ҳам жамоалар ҳужумдан тўхташмади, бироқ ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, “Динамо” очколарини 14тага етказиб олган ҳолда 6-ўринга кўтарилиб олди. “Қизилқум” (10) 10-поғонада қолди.

“Динамо” – “Қизилқум” 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар:
0:1 – 7 Саноев, 1:1 – 13 Нурметов, 1:2 – 52 Саноев, 2:2 – 74 Сафаров.

Амалга оширилмаган пенальти: Григалашвили (6).

“Динамо” – 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимхон Аъламхонв, 7.Жасур Азимов, 11.Қадамбой Нурметов, 16.Бобур Қосимов (14. Воҳид Шодиев, 59), 20.Сирож Ҳамроев (44. Димурод Каримов, 55), 23.Сардор Эминов, 24. Жасур Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шохрух Абдураҳмонов (10. Амиржон Сафаров, 66).

“Қизилқум” – 22. Артем Макосин, 4.Эркин Бойдуллаев, 7.Муродбек Бобожонов, 10. Алишер Саноев, 17. Салим Мустафоев, 18. Элдор Бойматов, 19. Миржалол Қосимов, 23. Шерали Жўраев (28. Сардор Жаҳонов, 80), 25. Азизбек Усмонов, 30. Элгужа Григалашвили, 44. Мақсуд Каримов.

Огоҳлантиришлар: Олимов (54), Каримов (63), Жаҳонов (84).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Динамо” ўз майдонида “Қизилқум” билан дуранг ўйнади