22:30 / 02.06.2019
2 937

«Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» ЕЧЛдаги иштироки эвазига қанча пул ишлаб олишди?

«Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» ЕЧЛдаги иштироки эвазига қанча пул ишлаб олишди?
Европа Чемпионлар лигасининг 2018-19 йилги мавсумининг Мадриддаги «Ванда Метрополитано» ўйингоҳида кечган финалида «Ливерпуль» «Тоттенҳэм»ни мағлуб этди.

Қуйида еврокубок финалига етиб келган жамоаларнинг молиявий даромадлари келтирилади.

«Ливерпуль»нинг даромадлари

ЕЧЛ гуруҳ босқичи:

– Кафолатланган пул миқдори 15,25 миллион евро;
– Гуруҳдаги уч ғалаба учун 8,1 миллион евро;

ЕЧЛ плей-оффи:
– 1/8 финалга чиққанлик учун 9,5 миллион евро;
– 1/4 финалга чиққанлик учун 10,5 миллион евро;
– 1/2 финалга чиққанлик учун 12 миллион евро;
– Финалга чиққанлик учун 15 миллион евро;
– Финалдаги ғалаба учун 4 миллион евро;
– УЕФА Суперкубогидаги иштирок учун 3,5 миллион евро (14 август куни Истанбулда бўлади, рақиб – «Челси»).

УЕФА рейтинги асосида тўлов:
– 24,376 миллион евро. Янгиланган рейтинг ҳали эълон қилинмади, аммо ҳозирданоқ «Ливерпуль» мавсумни 14-ўринда якунлаши маълум. ЕЧЛ-2018/19 иштирокчилари орасида қизиллар – 11-ўринда. Шу тариқа, клуб 22 улушга эга бўлади, уларнинг ҳар бири 1,108 миллион евродан.

Маркетинг пул орқали тўлов:
– 12,7 миллион евро атрофида (Swiss Ramble блоги маълумотига кўра).

Шу тариқа, «Ливерпуль»нинг ЕЧЛ-2018/19 орқали топган пули – 114,9 миллион евро.

«Тоттенҳэм»нинг даромади:
«Тоттенҳэм» гуруҳ босқичи ва плей-оффдаги иштироки учун УЕФАдан «Ливерпуль»га қараганда камроқ пул олади - 69,45 миллион евро. УЕФА клублар рейтингида «шпорлар» 21-ўринда қайд этилган (ЕЧЛ-2018-19 йилги мавсуми иштирокчилари орасида 17-ўрин). Бунинг эвазига жамоа 16 улуш олади (17,728 миллион евро). Маркетинги орқали «Тоттенҳэм» «Ливерпуль»никидан кўпроқ пул ишлаган - 16,1 миллион евро. Лондонликларнинг ЕЧЛ мавсумидан жами даромади - 103,3 миллион еврони ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» ЕЧЛдаги иштироки эвазига қанча пул ишлаб олишди?