
Эндиликда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн мижозининг бугунги мағлубияти ва реванш жангига тўхталиб ўтди.
"Бугунги жангда Жошуа кайфияти тушгандек кўринди. Жанг давомида яхши ҳужумлар ташкил этган бўлса-да, лекин якуний зарбаларни кўрмадик. Ҳа, бугун унинг куни эмасди. Ишончим комил, у албатта кучли бўлиб қайтади.
Биз мексикаликка қарши реванш жангини шу йилнинг ўзидаёқ ўтказамиз. Жанг ноябрь ёки декабрь ойида Буюк Британияда бўлиб ўтади. Руис? У бугун ўзининг энг яхши жангини ўтказди. Бир нарса аниқки, бу жанг тарихга киради", - деди Хирн. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар