Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркия меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бизга кучли термалар билан ўртоқлик ўйинлари нимага керак эди? Боримиз шу дейсизми? Йўқ, бизда кучли, иқтидорли футболчилар аслида етарли. Турклар билан ўйинда европаликлар гўё очиқчасига биздан кучлидек. Аслида футболчиларга мотивация, ўзларига бўлган ишонч етишмади. Термамизга кучли, тажрибали мураббий шарт эмас. Уларга мотивация ва ўзларига бўлган ишончни бера оладиган мураббий керак. Биз кўрганмиз Вадим Абрамов даврида ўша ишонч-у, мотивацияларни. Ўша биз билан ўйинларда, хавотирга тушган Япония, Жанубий Корея термаларини эзиб юришарди ва ҳозир ҳам буни уддасидан чиқа олишади. Фарқ эса, ҳозир японлар ҳам, корейслар ҳам биздан қўрқмай қўйишди.
Бизга рақибдан ҳайиқиб, ёшболаларча хатоларга йўл қўядиган ўйин услуби керак эмас.
Яхшиям-ки, турклар пенальтидан гол ура олишмади ва бир қатор вазиятлардан фойдалана олишмади. Умуман бор куч, маҳорат билан олдинга интилавермай, хотиржам футбол ўйнашди. Акс ҳолда шарманда бўлишимиз турган гап эди. Биз кўрганмиз бу йигитларимиз бундан-да, яхши ўйнай олишларини. Аммо Туркиядан, Европа бўлгани учунми, чўчиб ўйнашди. Бу йигитларга мотивация беринг ўзларини кўрсатишади. Бу Туркиянгизни асосий футболчиларини майдонга туширишга мажбур қилиб қўйишарди.
Тўғри, кимгадур Гвардиола, кимгадур Моуринионинг ўйини ёқади. Бу нормал ҳолатлиги ҳам тўғри. Аммо яна бир масала бор-ки, Самвел Бабаян услуби кимгадур ёқишига ишонмайман. Шу қаторда Купернинг услуби ҳам миллионлаб ишқибозларга хуш келмаяпти. Эртага Бабаяннинг куни бошимизга тушмасин. Ўзбегимни шарманда бўлишига йўл қўйманг. Ўзбекистон буюк ва бетакрор юрт, миллат билан ўйинда Туркия каби жамоалар машғулот ўтагандек шарманда қилишларига йўл қўйманг.
Булар ҳақида айтгим, ёзгим келмайди. Дилим, қалбим ва Ватанга бўлган муҳаббатим тинчлик бермайди. Битишга улгурмаган яралар, мана бундай ўйинлардан кейин оғриқ, қийноқ беради ва миядан қўрқинчли хаёллар ўтади.
Ботир Маҳкамов
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?