
Испания миллий жамоаси ва «Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги «Севилья» бош мураббийи этиб тайинланди.
Клубнинг маълум қилишича, 52 ёшли мутахассис билан 3 йиллик шартнома тузилган.
Лопетеги «Севилья» бош мураббийи лавозимида Хоакин Капарроснинг ўрнини эгаллайди. Капаррос аввалроқ истеъфога чиқишини билдирганди. Апрель ойида унда қон саратони аниқланган.
Ла Лиганинг ортда қолган мавсумида Андалусия жамоаси ўзидан олдинги «Хетафе» билан тенг очко тўплаган ҳолда 6-ўринни банд этди. Клуб кейинги мавсумда Европа лигаси гуруҳ босқичида қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, Хулен Лопетеги 2018 йил октябрь ойида «Реал»даги тўрт ойлик фаолиятидан сўнг истеъфога чиқарилганди. У фаолияти давомилда «Порту» бош мураббийи сифатида ишлаган, Испаниянинг миллий ва турли ёшдаги терма жамоаларини бошқариб, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Европа чемпиони бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар