Франциянинг “ПСЖ” клуби дарвозабон Жанлуиджи Буффон билан хайрлашганлигини маълум қилди. Клуб матбуот хизмати Буффон борасида қуйидаги хабарни қолдирди.
“Майдонда ва унинг ташқарисида ҳам жентельмен, ажойиб жамоадошдир. Келажакдаги унинг ишларига улкан тилаклар билдирамиз. Барча ва барчаси учун раҳмат, хайр Буффон”, - дейилади клуб ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида Буффон “Ювентус” клубидан эркин агент сифатида “ПСЖ”га кўчиб ўтган эди. Якунланган мавсумда у парижликлар либосида 25та учрашувда майдонга тушди ва 25 маротаба тўп олиб чиқди.
Италия ОАВ хабарига кўра, Буффон “ПСЖ”дан кетган тақдирида ҳам фаолиятини якунламоқчи эмас. Унга ватанидан бир нечта клублар қизиқиш билдирмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?