date

«Барселона» сафарда «Эспаньол»ни енга олмади ва очко йўқотди

«Барселона» сафарда «Эспаньол»ни енга олмади ва очко йўқотди

Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Эспаньол" ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.

Қизиқарли кечган ўйинда дарвозаларга тўп киритилмади. Гарчи, "Барса"да бир нечта вазиятлар содир этилган бўлсада, мезбонлар ҳимояда ишончли туришди.

Ўз навбатида "Эспаньол" ҳам меғмонлар дарвозаси олдида хавфли вазиятларни ярата олишди.

Шу тариқа каталонияликлар дуранг қайд этишди ва 1 очкога эга бўлишди.

Испания чемпионати, 18-тур
Эспаньол – Барселона 0:0

Эспаньол – Лопес, Альваро Гонсалес, Альварес, Лопес, Роко, Асенсио, Диоп, Перес, Жордан (Абраам, 79), Бурги (Морено, 60), Кайседо.
Барселона – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич (Серджи Роберто, 71), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Альваро Гонсалес (22), Маскерано (22), Лопес (31), Жордан (42), Альварес (60), Неймар (86), Диоп (88).
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» сафарда «Эспаньол»ни енга олмади ва очко йўқотди