Ўта оғир вазндаги энг яхши боксчилар рейтинги эълон қилинди

  • 07 июнь 2019, 07:43
  • 1 331
  • Спорт
  • Ўта оғир вазндаги энг яхши боксчилар рейтинги эълон қилинди
    Нуфузли The Ring спорт нашри чемпионлик жангларини ўтказувчи етакчи халқаро ташкилотлар билан параллел равишда профессионал боксчиларнинг ўз рейтингини олиб боради. Журнал вазн тоифалари бўйича боксчилар рейтингини янгилади. Ўта оғир вазнда британиялик Тайсон Фьюри етакчилик қилмоқда.

    2-ўринни WBC чемпиони Деонтей Уайлдер эгаллаган. Унинг ортидан яқинда британиялик Энтони Жошуадан 4 та чемпионлик камарини тортиб олган Энди Руиз келмоқда.

    WBA, IBF, WBO ва IBO камарларини бой берган Жошуанинг ўзи эса 4-ўринни эгаллаган. 5-ўринга британиялик Диллиан Уайт, 6-ўринга кубалик Луис Ортис қўйилган. Ортис яқин орада Уайлдер билан жанг ўтказади. Россиялик боксчи Александр Поветкин 7-ўринга лойиқ топилган.

    Етакчи ўнталикка Жозеф Паркер (Янги Зеландия), ҳали бирор марта ютқазмаган Адам Ковнацки (АҚШ) ва болгариялик Кубрат Пулев ҳам киритилган.

    Шунингдек, вазн тоифасидан қатъий назар боксчилар орасида енгил вазн тоифасида иштирок этувчи украиналик Василий Ломаченко етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни иккинчи ярим ўрта вазн тоифаси вакили Теренс Кроуфорд, ўрта вазн вакили Саул Алварез, иккинчи енгил вазн вакили япониялик Наоя Иноуэ, ўта оғир вазн тоифасига ўтган украиналик Александр Усик, ярим ўрта вазн вакили америкалик Эррол Спенс, ўрта вазн вакили қозоғистонлик Геннадий Головкин, ўта енгил вазн вакили мексикалик Хуан Франсиско Эстрада, ўрта ярим вазн вакили америкалик Майки Гарсия ва иккинчи енгил вазн вакили Донни Найтс эгаллаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ўта оғир вазндаги энг яхши боксчилар рейтинги эълон қилинди