Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси ва сардори Одил Аҳмедов Сурияга қарши баҳс (2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Биринчи голни тез урганимиз яхши бўлди. Баҳсни ажойиб ўтказдик, аммо камчиликларимиз бор. Уларнинг устида ишлашимиз керак. Шунга қарамай ғалабага эришдик ва бу бизга кейинги баҳсларда рухий ёрдам беради.
Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов тандеми? Ҳозирги кунда Элдор ҳақиқий ҳужумчига хос ҳаракатлари билан ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда. У бундан ҳам яхшироқ ўйнашга қодир. Тўп билан бўлганимда у қаерга пас беришимни яхши билади. Шу сабабли бир-биримизни жуда яхши тушунамиз.
Хитой чемпионати? Хитой Суперлигасида танаффус йўқ. Эртага (интервью 11 июнда олинган) учиб кетаман. Худо хоҳласа, кейинги йиғинга чақиришса, терма жамоа сафига қўшиламан" - дейди Одил Аҳмедов. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди