Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3 март куни Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё Олимпия кенгашининг 38-Бош Ассамблеяси (ООК) бўлиб ўтган ва унда Осиё Олимпия кенгаши вице-президентлиги лавозимига Марказий Осиё минтақасидан Умид Аҳмаджонов сайланганди, деб хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.
Шу кунгача ЎФА Биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Умид Аҳмаджонов бир вақтнинг ўзида Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти сифатида ҳам ишлаётганди. Аммо чет элга уюштириладиган хизмат сафарлари кўплиги боис Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол ассоциациясидан кетишга қарор қилди.
"Осиё Олимпия кенгаши вице-президентлиги ниҳоятда масъулиятли вазифа. Келаси йил Токиода Олипия ўйинлари бошланади. Мазкур мусобақага вақт кам қолмоқда. Хизмат сафарлари кўп. Шу сабабдан Ўзбекистон футбол ассоцицияси вице-президентлигидан бўшаш бўйича ариза ёздим.
Ўйлашимча, ўтган вақт давомида ўзбек футболи ривожи учун астойидил меҳнат қилиб, қўлимиздан келган барча чора-тадбирларни амалга оширдик. Буларнинг самараси аста-секин кўзга ташланмоқда.
Шу ўринда юртимизда спорт ривожига, хусусан, футбол ривожига катта аҳамият қаратиб келаётган муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичга, барча зарур шарт-шароитларни яратиб бераётган ҳукуматимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман», - деди Умид Аҳмаджонов. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди