Ҳабиб энг яхши жангчи бўлиш учун кимларни мағлуб этиши кераклигини айтди

Фото: Google Images
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Поре билан кечадиган жанг олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тони Фергюсон ҳамда Жорж Сен-Пьер билан жанг қилишга қарши эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс»га таяниб Дарё хабар берди.
«Сен-Пьер? У қайтадими ёки йўқми, билмадим. Лекин бу мен ёзаётган тарихда муҳим воқелик бўлар эди. Мен Дастин, Тони Фергюсон ва Жорж Сен-Пьерни ютишим шарт. Шундагина ҳар қандай вазн тоифасидан қатъи назар биринчи рақамли бўламан» — деди Ҳабиб.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Сен-Пьер фаолиятини тугатганлиги ҳақида маълум қилганди.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов 7 сентябрь куни Дастин Порега қарши октагонга кўтарилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Дастин Поре билан кечадиган жанг олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тони Фергюсон ҳамда Жорж Сен-Пьер билан жанг қилишга қарши эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс»га таяниб Дарё хабар берди.
«Сен-Пьер? У қайтадими ёки йўқми, билмадим. Лекин бу мен ёзаётган тарихда муҳим воқелик бўлар эди. Мен Дастин, Тони Фергюсон ва Жорж Сен-Пьерни ютишим шарт. Шундагина ҳар қандай вазн тоифасидан қатъи назар биринчи рақамли бўламан» — деди Ҳабиб.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Сен-Пьер фаолиятини тугатганлиги ҳақида маълум қилганди.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов 7 сентябрь куни Дастин Порега қарши октагонга кўтарилади.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…