Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти Аҳмаджон Раҳимов лавозимини тарк этди. У билан бирга ташкилотнинг яна бир вице-президенти Комилжон Рўзиев ҳам мансабини топширган.
Tribuna.uz нашри маълумотига кўра, қўмита президенти Рустам Шоабдураҳмонов бугун бўлиб ўтган йиғилишда ишдан кетган вице-президентлар ўрнига Сакен Полатов ва Азизжон Комилов номзодларини илгари сурган ва бу номзодлар бир овоздан маъқулланган.
Қайд этиш керак, тадбиркор Сакен Полатов февраль ойида Ўзбекистон бокс федерациясининг биринчи вице-президенти бўлганди. У бунгача «Локомотив» футбол клуби раҳбариятида ишлаб келган.
Азизжон Комилов эса Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси саналади. У бу лавозимга 2018 йил декабрь ойида келган.
Азизжон Комилов
Маълумот учун, ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси раиси Аҳмаджон Раҳимов ва Осиё Кураш Конфедерацияси президенти Комилжон Рўзиев МОҚ вице-президенти сифатида декабрдан буён ишлаб келаётган эди.
Аҳмаджон Раҳимов
Комилжон Рўзиев
Қўмитанинг учинчи вице-президенти Салим Абдувалиев – Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ҳисобланади. Айни пайтда ташкилотда Раҳимов ўрнига кимнинг биринчи вице-президент бўлиши маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов 15 май куни Умид Аҳмаджонов ўрнига сайланган эди. Аҳмаджонов кеча, 13 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимидан кетиш ҳақида ариза ёзган. Бугун ЎФАда ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди