«Реал» Япония миллий жамоасининг ҳужумкор яримҳимоячиси Такэфуса Кубо трансферини эълон қилди.
Ўтган ҳафта 18 ёшга тўлган футболчи «Токио» клубидан сотиб олинган. У келаси мавсумдан «бланкос»нинг ўринбосарлар жамоаси «Кастилья»да ўйнай бошлайди.
Marca`нинг ёзишича, харид қиймати 2 млн еврони ташкил этган. Кубо билан 5 йиллик шартнома имзоланган.
??? Takefusa Kubo is a new @realmadrid player! He joins Castilla from next season. Welcome to the club, Takefusa! #HalaMadrid | #LaFabrica https://t.co/lIuJXksldA
— Real Madrid C.F. ???? (@realmadriden) June 14, 2019
Такэфуса Кубо 2011-2015 йилларда «Барселона» академиясида тарбияланган. У Каталониядаги илк тўлиқ мавсумида 11 ёшгача футболчилар ўртасидаги чемпионатда 30та ўйин ўтказиб, 74та гол ургани билан оғизга тушганди.
Аммо «Барса» ёшлар жамоаси билан бир қатор турнирларда ғолиб чиққан Кубога клуб билан профессионал шартнома имзолаш насиб этмаган. «Кўк-анорранглилар» ФИФА томонидан ёш футболчилар билан шартнома имзолаш қоидаларини бузганликда айбдор деб топилгач, у асосий жамоада ўйнаши мумкин бўлмай қолган ва 2015 йилда ватанига қайтиб, пойтахтда «Токио» клуби ёшлар жамоасида ўйнай бошлаган.
Такэфусага «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдириб келаётган эди.
«Янги Месси» дея ном қозонган Кубо Япония миллий жамоаси билан бугун Бразилияда бошланадиган Копа Америкада қатнашади. Япониянинг турли ёшдаги термаларида ҳам тўп тепган Кубо 9 июнь куни Сальвадорга қарши ўртоқлик ўйинида миллий жамоадаги дебютини ўтказди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди