Кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясида ўзгаришлар бўлган эди.
18:57. ЎФАда ўзгаришлар рўй берган, ПФЛда ҳаммаси олдингидек қолган эди. "Championat.asia"га маълум бўлишича, ПФЛ директори Омон Ғофуров нарсаларини йиғиштириб офисини тарк этган. У нима учун нарсаларини йиғиштириб кетгани бизга маълум эмас. Катта эҳтимол О.Ғофуров ўзбек футболидаги иш фаолиятини якунлади.
Ўз-ўзидан савол туғилади: - Энди ПФЛга ким раҳбар бўлади?
Бироз аввал ЎФА расмий сайтида Равшан Эрматов миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер ва бошқа терма жамоалар мураббийлари билан учрашув ўтказгани ҳақидаги хабар суратлар билан бирга берилган эди.
Юқоридаги суратга эътибор қаратадиган бўлсак, у ерда ҳали расман эълон қилинмаганлардан бири Олим Арифов ЎФАга қайтгани ҳақида бироз олдин хабар берган эдик. Бундан ташқари, яна бир инсон бор-ки, шу кунгача терма жамоаларга алоқаси йўқ эди. Суратда тўғрида ўтирган Даврон Шоқурбонов бугунги кунгача "Бунёдкор" футбол клуби спорт директори сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Мантиқан олиб қарайдиган бўлсак, Шоқурбонов ПФЛнинг янги директори бўлиши ҳам мумкин.
19:05. Ҳозиргина Омон Ғофуров биз билан боғланди ва ҳали ПФЛни тарк этмаганини, иш фаолиятини давом эттираётганини маълум қилди.
Воқеалар ривожини кузатиб борамиз.
Манба: championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди