ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуров бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан лавозимидан бўшаш ҳақида ариза ёзди.
Ғофуров 2017 йилнинг 10 октябридан буён ташкилотга раҳбарлик қилиб келаётган эди.
«Ўтган вақт давомида мамлакат футболини ривожлантириш йўлида қўлимиздан келганча ишладик. Мана шу даврда елкама-елка меҳнат қилган жамоамизга ўз миннатдорчилигимизни билдираман.
Машаққатли йўлда ЎФАнинг янги раҳбариятига куч-қувват, омад ва зафарлар тилайман.
Иш бор жойда албатта хато ва камчиликлар ҳам бўлади. Бунинг учун мамлакат футболи жамоатчилигидан, футбол мухлисларидан узр сўрайман. Ўзбекистон футболи ва унинг мухлислари катта ғалабаларга муносиб. Ҳаммаси учун раҳмат», — деган Омон Ғофуровнинг сўзларини келтирди ПФЛ расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ЎФА вице-президентлари Умид Аҳмаджонов, Пўлат Бобожонов ва Шерзод Тошматов ҳам лавозимини тарк этган, уларнинг ўрнига вақтинча ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳамда Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев сайланган эди.
Шунингдек, ЎФА Бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳам мансабини топширди ва унинг ўрнида Аваз Махсумов иш бошлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?