Жижжи Corriere dello Sport нашрига интервью берди.
Суҳбатнинг асосий мазмунини эътиборингизга тақдим этамиз:
ПСЖ захирасида ўтиришни истамади
"Беш ой олдин менга иккинчи посбон роли тегишини маълум қилишди. Январь ойидан буён барчасини бемалол ўйлаб кўриш ва қарор чиқариш учун етарлича вақтим бор эди. Бу менга тўғри келмаслигини тушундим. Шартномани узайтириб, катта маош олиш имкониятидан воз кечдим. Менга чиндан жуда яхши шартнома таклиф қилишганди. Лекин мен учун ҳиссиётлар муҳимроқ. Мен шунга ўрганиб қолганман. Ўзимни муҳим инсон, кимгадир керакли ҳис қилишни хоҳлайман. Бир йил аввал бўлгани каби мен хотиржамман ва яхши спорт формасидаман. Фаолиятим 12 ойдан сўнг, ёки 15 кундан сўнг якунланиши мумкин.
Менда етарлича таклифлар бор, лекин қидираётганимни топа олмасам, бир йил дам олишим ҳам мумкин. Ўқиб-ўрганиш учун бир йил. Мураббийлик ва спорт директори курсларига ёзилиш, бизнес билан шуғулланиш, инглиз тилини мукаммалроқ ўрганиш учун вақт. Янги вариантлар пайдо бўлиши учун ўз устимда ишлаш вақти".
Антонио Конте сотқин эмас
"Унинг юлдузчасини олиб ташлашни сўрашганидан хабарим бор. Жуда ёмон таклиф. Мен Антонио "Ювентус" учун нималар қилганини яхши биламан. У ҳам футболчи сифатида, ҳам мураббий сифатида клубга ўзини бағишлаган. Унинг ҳар қандай қарори, у қанчалик кутилмаган бўлмасин, Конте "Юве" учун амалга оширган ишлар, қилган меҳнатини йўққа чиқара олмайди.
Конте ҳеч кимга хиёнат қилмади. У бугун бир жамоанинг, эртага бошқасининг гербини ўпадиганлардан эмас. У маълум лойиҳага киришади ва ишига кўп вақтини сарфлайди. Унинг қайтиши – Италия футболи учун Мальдини, Бобан ва Саррининг қайтишидек, катта ютуқ".
Сарри танлови - тўғри қарор
"Ким маълум шаблон бўйича иш олиб бораверса, натижа ҳам бир хил бўлаверади. "Ювентус"га Чемпионлар Лигаси керак. Шунинг учун улар янгилик қилишга, янги тактикани синаб кўришга қарор қилишди, чунки таркибни бунданда кучайтириш мушкул вазифа.
Сарри – бу революция ҳам, таваккалчилик ҳам эмас. Бу янги йўналишда ташланган бир қадам".
Роналду "Ювентус"га ўтиб, Италияни танлагани йўқ
"Роналду Италияни эмас, "Ювентус"ни танлади. "Ювентус" – бу ўзга бир дунё".
Нозима Зарипова таржимаси
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?