16:11 / 25.06.2019
2 900

Деян Журжевич «Навбаҳор» бош мураббийи қилиб тайинланди

Деян Журжевич «Навбаҳор» бош мураббийи қилиб тайинланди
Сербиялик мутахассис Деян Журжевич «Навбаҳор» бош мураббийи лавозимини эгаллади, деб хабар бермоқда Tribuna.uz нашри.

Бугун, 25 июнь куни клубда тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, йиғилганларга янги мураббийни таништирди.

Шундан сўнг Наманган шаҳар ҳокими, «Навбаҳор» клуби президенти Шавкат Абдураззоқов ва Деян Журжевичлар ўзаро шартномага имзо чекишди.

Маълумот учун, 51 ёшли мутахассис 2012 йилда «Пахтакор» бош мураббийи бўлган, кейинроқ Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарувига келгач, унга хорижлик ёрдамчи ва ЎФФ қошидаги Терма жамоалар марказига техник директор этиб тайинланган эди. Журжевич фаолияти давомида, шунингдек, Сербия ўсмирлар терма жамоаси ва Сербиянинг қатор клубларини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор»ни 2018 йил октябридан буён бошқариб келган россиялик Андрей Канчельскис ўтган ҳафта охирида қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилганди.

«Лочинлар» Суперлигада 12-турдан кейин 4-ўринда боришмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Деян Журжевич «Навбаҳор» бош мураббийи қилиб тайинланди