Роналду: Бенитес билан кўп вақтни беҳуда йўқотдик » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Роналду: Бенитес билан кўп вақтни беҳуда йўқотдик

Спорт 8-01-2016, 23:31 1 006
Роналду: Бенитес билан кўп вақтни беҳуда йўқотдик

"Реал" жамоасининг асосий футболчиларидан бири Криштиану Роналду ўзининг эндиликда собиқ мураббийи ҳисобланадиган Рафаэль Бенитес ҳақида киноя билан эслади. Бу ҳақда El Confidencial'га асосланиб Kun.uz нашри хабар берди.
"Биз у билан кўп вақтни беҳуда йўқотдик" деган португалиялик футболчи Бенитеснинг истеъфоси ҳақида эшитгач.

Испания нашрида ёзилишича, Бенитес ва Роналдунинг муносабатлари аввалбошдан яхши бўлмаган. Бу икки томоннинг муносабатларидаги тушунмовчиликлар футболчининг ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқарганди.
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.