12:45 / 27 июня 2019
1 355

Глеб: "Месси учун "Барселона" ушбу икки футболчидан воз кечганди"

Глеб: "Месси учун "Барселона" ушбу икки футболчидан воз кечганди"
"Барселона" собиқ футболчиси Александр Глебнинг айтишига кўра, Роналдиньо ва Декунинг Каталония клубини тарк этиши сабаби Месси экан.
"Роналдиньо ва Деку бир куни машғулотларга маст ҳолда келди. Раҳбариятдагилар ушбу футболчиларнинг орасига Месси ҳам қўшилиб қолишидан қўрқди. Айнан Месси туфайли раҳбарлар икки футболчини сотиб юборди.

Мен "Барселона"га боришни истамагандим. "Бавария"га кетиш ёки "Арсенал"да қолишни режалаштираётгандим. Аммо Гвардиола қўнғироқ қилиб, ўз жамоасига чорлаганди.

"Барселона"га ўтганимдан кейин Тьерри Анри билан бир хонада яшаганман. Ўлай агар зерикарли! У менга: "Истаганингча яша", деганди. У билан бир хонада 1 ойни ўтказганман", - деди Глеб.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)