20:22 / 28.06.2019
2 535

Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Динамо"дан устун келди

Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Динамо"дан устун келди
Coca Cola Суперлигасининг 13-тур учрашувлари старт олди. Самарқанд шаҳрида кечган "Динамо" ҳамда "Бунёдкор" баҳси тенг урашлар остида кечди.

"Бунёдкор" меҳмонда тўп сураётган бўлса-да, кўпроқ ҳужумлар ташкил қилди. Бу эса 29-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Миржаҳон Мираҳмадов ҳимоячилар томонидан йўл қўйилган хатолардан фойдаланиб ҳисобни очди, - 0:1.

Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳужумларни ташкил қилишди. Натижада, захирадан сафга қўшилган Санжар Баротов "Бунёдкор"нинг ҳимоячида юзага келган хатолик эвазига мувозанатни тиклади, - 1:1.

85-дақиқага келиб эса бош ҳакам "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади. Бундан эса Хуршид Ғиёсов унумли фойдаланди ва жамоасининг ҳисобда олдинга олиб чиқди, - 1:2.

Суперлига 13-тур
"Динамо" - "Бунёдкор" - 1:2
Голлар:
Санжар Баротов (64) - Миржаҳон Мираҳмадов (29), Хуршид Ғиёсов (86, пен)

"Динамо": Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аламхонов, Жасур Азимов, Қадамбой Нурметов, Сардор Эминов, Жасур Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов, Обиджон Ҳакимов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов.

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов.

Огоҳлантиришлар: Ҳакимхон Аъламхонов (8) - Суҳроб Иззатов (37)

Манба: Uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Динамо"дан устун келди