таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев “Локомотив” клуби бош мураббийи бўлган Самвел Бабаян борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Гарчи трансфер ойнаси Европада очилган бўлса ҳам лекин энг қайноқ хабарлар Ўзбекистондан чиқиб турибди. Қизиқ томони у футболчилар эмас, мураббийлар билан боғлиқ. Мураббийлар трансфер қилиняпти, бўшатиляпти, шов-шувли қайтишлар кузатилмоқда. Мен кўпинча айтаман: ҳар қанақа шов-шув ўз бўлса ҳам бу йилги чемпионатга эътиборимизни қаратади. Шунинг учун бундай жанжаллик қайтишлар, кетишлар бўлиб туриши керак. Қарор тўғри ёки нотўғрилиги бошқа масала. Умуман олганда, мудроқ ҳолатдаги чемпионат, ким келди, ким кетиб қолиши, ўзи ҳозир “Пахтакор”да ким бош мураббий деган саволлар буларнинг ҳаммасини ўтганмиз. Кўп вақт бўлмади.
Ҳатто футболга қизиқувчилар ҳам “Локомотив”да аслида ким мураббий дея сўрашарди ёки “Пахтакор”да ким мураббий Бабаянми ё ёрдамчиларими деган саволларни беришарди. Тушунарсиз ҳолат эди. Мураббийлар шахс сифатида кучли бўлиши керак эди футболимизга. Мураббийлар барибир лидер. Ҳозир мисол учун Роналду – Месси қарама-қаршилигидан кейин яна қанақа қарама-қаршилик туради? Бошқа йўқ. Мураббийлар қарама-қаршилиги бор. Бу мавсум Клопп ва Гвардиола, ундан олдин Моуриньо – Гвардиола. Яъни мураббийлар футболчилар даражасидаги юлдузга айланиб бораяпти. Нега? Чунки ҳозирги кунда тактикалар шу қадар мураккаблашиб кетдики, уларнинг орасида янгилик қилиб, порлаб чиқадиган мураббий камайиб кетди.
Жаҳон футболида бир қўл билан саналадиган мураббийлар қолди. Бизнинг футболда эса мураббийларни санашга хатто бир қўл бармоқлари ҳам етмай қолган эди. Шунинг учун юлдуз мураббийларнинг бўлгани яхши. Роналду – Месси қарама-қаршилиги бутун дунёда бўлса, бизнинг футболда бунақаси футболчилар ўртасида ҳам йўқ. Яхшилаб ўйлаб қарайдиган бўлсак, энг кучли ва бадавлат жамоалар сифатида “Локомотив” ва “Пахтакор” саналади. Уларнинг сафида лидерлар йўқки, уларнинг бир-бири билан солиштирсак. Ҳалиги “Пахтакор” – “Локомотив”, бу футболчига қарши у футболчи дея олмаймиз. Бугун Черан яхши ўйнаётгандир. Эртага билиб бўладими қанақа ўйнашини.
Кучли дуэллар жаҳон футболини безайди. Зидан ҳамда бразилиялик Роналдо ажойиб қарама-қаршилик бўларди. Гарчи битта жамоада бўлишса ҳам уларни солиштиришарди. Ундан олдинги даврдаги мана шундай қарама-қаршиликлар футболга эътиборни оширарди. Мураббийлар ўртасида ҳам бундай ҳолат ҳар доим кузатилган. Дунёда ҳам бўлган. Бизнинг футболда ҳам бўлиши керак. Абрамов ва Қосимов пайтида бу анча жонланганди. Бу нарса шу даражагача етгандики, мухлислар лагерларга бўлиниб олганди. Уларни кетидан эргашиб журналистлар ҳам бўлиниб олганди. Бу сал бўлса ҳам футболимизга эътиборни оширган. Интрига киритган. Шунга ёрқин шахслар керак.
Шахслар деганда ёрқин бир ном назарда тутиляпти. Ҳозирги кунда Бабаяндан ёрқин номни топиш қийин. У зўр мураббий эмас. У футболимиз тарихида қора ном билан жой олган. Бироқ шахс сифатида барибир таниқли. Бизда қанақа ўлчанади? “Миллий” ёки “Дизайн” каби кулгу жамоалари ҳазил қилиб чиқса демак, ўша нарса ҳамманинг эътиборидаги мавзу. Футбол ҳақидаги ҳазиллардан 80 фоизи Бабаян тўғрисида. Унақа бўлиши ҳам осон эмас. Анча мунча ишлар қилиб ташлаш керак. Яхшилар билан бир қаторда ёмон ишлар. Бу ҳафта ўзбек футболининг тренддаги мавзуси бу мураббийлар. Шунақа қарадим бу ҳафтанинг мавзусига.
Самвел Бабаянни яхши мураббий деб билмайман. Лекин у кучли ташкилотчи. Шунинг учун бу инсон ҳақида 2 хил фикр билдириб ўтишим мумкин. Бабаян ташкилотчи, Бабаян мураббий. Агар Бабаян мураббий ҳақида гапирадиган бўлсам, мен унда кўп минус кўраман. Мен уни “Локомотив”га келишини нега хато деб ҳисоблайман? Ҳатто Бабаяннинг ўзи учун. Дейлик Бабаян “Локо”га спорт директори бўлиб қайтганда, бунақанги шов-шув бўлмасди. Аввал маслаҳатчи бўлганида сал гап-сўз алангаланиб, ўчди. Нима учун шов-шув бўлди?
Номи умуман тилган олинмай туриб биттада чиқиб келди. Мураббийликка қайтиши эса 10 карра шов-шувга айлантирди. Уни мураббий сифатида ёмон кўришади ва у айнан шу лавозимга келди. Айтайлик “Локомотив” жамоаси раҳбарлигига қайтганида, одамларнинг ғазаби, нафрати уйғонмасди деб ўйлайман. Ўзи учун ҳам сал нотўғри қарор бўлди. Балки эртароқдир бу қарорни қабул қилишга. Ўзи қизиқар мураббийликка. Озгина бошқа лавозимда ишлаб туриб, яхши ишлар қилгач, мен ўзгардим деган нарсани ҳаммага кўрсатмоқчи бўлса, ўшани Бабаян иш вақтида кўрсатиб клубни юқори даражага олиб чиққанда, мана шунча иш қилди жамоамиз учун дейилганда, балки мухлислар тушунишарди.
Шунга Самвел Бабаян биттада мураббийликка сакраб чиқиб ўзига нисбатан муносабатни озгина ёмонлаштирди. Бироқ бу шахсий қарор. Бир томондан унинг шахсий қарорига қойил қоламан. Бунақа аҳволга тушган инсонларнинг қайтиши жуда қийин. Қанақа камбэкни амалга оширди? Юрак ҳам бор эканда бу одамда. Яна омма эътиборига тушиш, нафратни тагида қолиш, шуни эвазига ўз мақсадига эришиш. Бу томонини ҳурмат қилса арзийди. Ўзига ишоняпти, мураббий бўлди.
Ташкилотчилик томонидан унга ҳеч қандай эътироз билдира олмайман. Ўз вақтида “Пахтакор” яхши инфратузилмани ташкил этди. Клуб инқирозга юз тутганда ушлаб турди. Уни қанақа йўллар билан амалга оширгани бошқа масала. Футболимизда ғирромликлар ҳар доим бўлган. Биргина Бабаян эмас. Ўша шароитнинг ўзида “Пахтакор”ни ушлаб турган Бабаяндан клуб мухлислари миннатдор бўлишса керак. Футболчиларни агент сифатида ўз олдига тўплашни билади. Клуби доирасида фойдали иш олиб бора олади, - деди Даврон Файзиев.
Бекзод Исаев
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?