15:06 / 29.06.2019
2 713

Равшан Эрматов: «Адолат ўрнатмасак, футболимиз бир қадам ҳам олдинга юрмайди»

Равшан Эрматов: «Адолат ўрнатмасак, футболимиз бир қадам ҳам олдинга юрмайди»
Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов ушбу лавозимга тайинланганидан кейин илк марта журналистлар билан мулоқотда бўлди. Унинг ЎФАда ташкил этилган матбуот анжуманида билдирган фикрларини Tribuna.uz мухбири келтириб ўтади.

«Бу лавозимга сайланган кунимда менга бу ерда ўтиришдан кўра футбол майдонида бўлиш қулайроқдек туюляпти, деган гапларим самимий эди. Доим футбол майдонида бўлганман. Лекин ҳозир ҳам футбол ичида эканимдан бахтиёрман.

Ишонч сўзи мен учун доим устувор бўлиб келган. Олдинги фаолиятимизда ҳам ОФК ва ФИФА бизга оғир, ҳал қилувчи ўйинларда ишонч билдиришарди. Ҳар гал майдонга чиққанимизда бизга ишонган инсонларнинг ишончини оқлаш энг асосий мақсадларимиздан бири бўлган.

Тан олишимиз керак, футболимиз мақтанадиган даражада эмас. Ўзбек футболи бундан яхшироқ, соғломроқ бўлишини хоҳлаймиз. Бу масъулиятли вазифаларни, муаммоларни кўриб, бир четда томошабин бўлиб туриш – футболни яхши кўрган, ватанпарванр инсонга ярашмайди.

Футболимизда адолат ўрнатиш, келишилган ўйинлар ва тотализатор – футболимиздаги энг оғриқли нуқталардан. Муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонивич ҳар бир ишга адолат билан ёндашиб, ҳаммамизга ўрнак бўлаётган вақтда, кимнинг ҳаққи бор зўрға нафас олаётган футболга босим ўтказишга, адолатсизлик қилишга? Ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

Футболда адолат ўрнатмас эканмиз, у бир қадам ҳам олдинга юрмайди. Амир Темур бобомизнинг ҳам «Куч – адолатда» деган сўзлари ўзбек хақилининг қонида, ҳар биримизнинг юрагимизда. Буни футболдаги ҳамма тушуниши керак.

Мен тушунаман, футбол – хатолар ўйини. Буни дунёнинг энг манаман деган мутахассислари ҳам тан олади. Мураббий, футболчи ва ҳакамлар ҳар ўйинда хато қилиши мумкин, лекин бу хатолар атайлаб қилинган бўлмаслиги керак.

Бизда ҳозир тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этувчиларни аниқлаш билан шуғулланадиган бўлимимиз жуда фаол ишлаяпти. Дунёдаги энг ёмон касаллик – очкўзлик, ўз манфаатини биринчи ўринга қўйиш. Қинғир ишларда иштирок этиб, ўз номига доғ туширган яхшими ёки ҳалол ишлаб, мухлислар меҳрини қозонган яхшими?» – деди Равшан Эрматов.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА рефериси 14 июнь куни ЎФА вице-президенти этиб сайланган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов: «Адолат ўрнатмасак, футболимиз бир қадам ҳам олдинга юрмайди»