Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 13-тури доирасида сўнгги 4 та учрашув 29 июнь, шанба куни бўлиб ўтади.
Самвел Бабаян қўл остига ўтган Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, «темирйўлчилар» аввалги турда «Динамо»га ютқазиб қўйганди (1:2). «Сўғдиёна» эса «Қўқон-1912» билан дуранг ўйнаганди (2:2).
Шота Арвеладзе бошқарувидаги Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Пахтакор» «Қўқон-1912» майдонига сафар қилади. Иккала учрашув ҳам соат 18:00 да старт олади. Маълумот учун, «шерлар» 32 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. Қўқонликлар эса 8 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Рўзиқул Бердиев бошлиқ Қаршининг «Насаф» клуби Термизнинг «Сурхон» жамоасига қарши майдонга тушади. Қайд этиш жоиз, қаршиликлар 12-турда «Металлург»дан 1:0 ҳисобида устун келган бўлса, «Сурхон» ўз уйида «Бунёдкор»ни 2:0 ҳисобида таслим қилганди.
Шу куни «Бухоро» жамоаси «Андижон» билан баҳсга киришади. Иккала учрашув ҳам соат 20:00 да бошланади. Таъкидлаш жоиз, бухороликлар охирги турда «Навбаҳор»га имкониятни бой бериб қўйганди (1:3). «Андижон» эса ОКМКга ютқазиб қўйганди (1:2).
«Локомотив»—«Сўғдиёна» 18:00
«Қўқон-1912»—«Пахтакор» 18:00
«Насаф»—«Сурхон» 20:00
«Бухоро»—«Андижон» 20:00 “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?