2 625
Равшан Эрматов: «Ўзбек футболидаги ҳакамлар орасида ҳайдовчилик қиладиган ва заводда ишлайдиганлари ҳам бор»
ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ушбу лавозимдаги илк матбуот анжуманида ўзбек футболидаги ҳакамлик муаммосига тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда Tribuna.uz нашри.
«Очиғини айтишимиз керак, ҳакамлик – футболимизнинг энг оғриқли нуқталаридан. Бу йўналиш анча ислоҳотларга муҳтож.
Биз бир неча йилдан бери профессионал футболни ҳаваскор ҳакамлик билан қуриб бўлмаслигини айтиб келамиз. Чунки футболни профессионал даражага олиб чиқяпмиз, лекин ҳаваскор ҳакамлар келиб, футболнинг савиясига мос бўлмасдан, футболни бузиб қўйяпти. Футболнинг савиясига ҳакамнинг савияси тўғри келмаяпти.
Шундай бўляпти-да. Футболчилар ва мураббийлар профессионал бўлиб, улар ҳар куни машғулот ўтказиб, ҳар куни футбол ичида ўтса-ю, ҳакамлардан эса... Уларнинг орасида ҳайдовчилари ҳам бор, завод-фабрикада ишлайдиганлари ҳам бор. Мунтазам равишда футбол билан шуғулланиб, машғулотларни доимий тарзда олиб борадиган ҳакамларимиз жуда ҳам кам. Бу ҳақда тўғрисини айтишимиз керак.
Шунинг учун босқичма-босқич ҳакамларни ҳам ҳаваскорликдан профессионалликка олиб ўтишга ҳаракат қилишимиз керак. Ҳакамлардан юқори сифатни талаб қилишдан олдин, уларга ҳам шароит яратиб беришимиз керак. Малакасини, маҳоратини оширишига керакли шароитларни яратиб берганимиздан кейин улардан ҳам юз эмас, керак бўлса икки юз фоиз талаб қилишга ҳаққимиз бўлади.
Бу йўналишда ҳам натижаларни яхшилаш учун ҳакамларни ФИФА ва ОФК стандартлари асосида босқичма-босқич янги савияга кўтариш бўйича тизимларни ўрганиб чиқяпмиз. Бу ишларни ҳам, худо хоҳласа, яқин келажакда амалга оширамиз. Ишлар бошланган, лекин тизимли эмас», – деди Равшан Эрматов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?